Бу ҳақда “Ўзбеккосмос” агентлиги директори ўринбосари Муҳиддин Иброҳимов маълум қилди.
Унинг қайд этишича, дунёда бошқариладиган космик парвозларни амалга ошира оладиган учта давлат мавжуд — АҚШ, Россия ва Хитой.
"АҚШ ва Россия космонавтларни ягона Халқаро космик станцияга (ХКС) юборади, Хитойнинг эса ўзининг алоҳида станцияси бор. Ҳозирда барча томонлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Уларнинг ҳар бири ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. Фазогиримиз коинотга учганида, Ерга қуруқ қўл билан эмас, балки камида маълум бир тажриба натижалари билан қайтади", — дея қўшимча қилди Иброҳимов.
“Ўзбеккосмос” вакилнинг сўзларига кўра, парвоз давомийлиги 14 кунни ташкил этиши кутилмоқда. Фазогирни тайёрлаш учун махсус ҳукумат комиссиясини тузиш режалаштирилган бўлиб, ушбу комиссия номзодларни танлаб олиш билан ҳам шуғулланади.