Ҳурматли йўловчилар ва кутиб олувчилар!
Яқин Шарқ ҳудудида вазиятнинг кескинлашуви ва Яқин Шарқ ҳаво ҳудудининг бир қисмининг ёпилиши, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш заруратини инобатга олган ҳолда, фақат 2024 йил 1-октябрь куни HY304 Тел-Авив - Самарқанд - Тошкент йўналишидаги авиақатнов мажбурий кечиктирилди.
🛩 Самарқандга етиб келиш тахминий вақти маҳаллий вақт билан соат 4:40 (2-октябрь)
🛩 Тошкентга етиб келиш тахминий вақти маҳаллий вақт билан 6:35 (2-октябрь)