Бугун 25 июнь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

"Uzbekistan Airways" ва Италиянинг "EU Wings" компанияси ҳамкорлик шартномасини имзолади

"Uzbekistan Airways" ва Италиянинг "EU Wings" компанияси ҳамкорлик шартномасини имзолади

Ушбу шартнома доирасида Италиянинг "EU Wings Srl" компанияси Тошкент, Бухоро, Навоий, Урганч, Наманган ва Фарғона халқаро аеропортларида ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатади. Хизмат кўрсатилаётган самолёт турларига Airbus 319, 320, 321, 330, Boing 737, 767, 777, 787, Embraer RJ 170/190 ва АТР 42/72 кабилар киради.

Шартнома шартларига кўра, "EU Wings" юқоридаги аеропортларда авиакомпаниялар талабларига мувофиқ самолётларга техник хизмат кўрсатади. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон аеропортларига янги хорижий авиаташувчиларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратади ҳамда қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, икки компания ўртасидаги ҳамкорлик жорий йилнинг 26 март куни бошланган эди. Пойтахтимизда бўлиб ўтган "MPO Central Asia" таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш конференцияси доирасида "Uzbekistan Airways" бошқарув компанияси ва Италиянинг "Eu Wings Srl" компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди.

Киритилди: 15:52 11.06.2024. Ўқилди: 707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!