Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Uzbekistan Airways маҳаллий парвозлардаги эконом-класс тарифлари таркибини янгилади

Uzbekistan Airways маҳаллий парвозлардаги эконом-класс тарифлари таркибини янгилади

Uzbekistan Airways маҳаллий парвозлардаги эконом-класс тарифлари таркибини янгилади, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Қайд этилишича, энди аввалги 10 та тариф тури ўрнига 4 та соддалаштирилган тарифдан иборат тизим жорий этилди, бу эса қуйидагиларни таъминлайди:

➖нарх бўйича тариф танлаш тушунарлироқ бўлади;

➖минимал тарифлар бўйича ўринлар сони оширилади;

➖кўпроқ йўловчилар учун арзон рейслар имконини беради;
(тўртта тарифнинг ҳар бири қайтариш имкони билан — юкли ва қайтариб бўлмайдиган — юксиз вариантларда тақдим этилади).

Компания матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, чипталарнинг минимал нархи ўзгаришсиз қолади, тарифлар орасидаги фарқ эса оптималлаштирилди — бу комфорт, эластиклик ва нарх ўртасидаги мувозанатни сақлашга ёрдам беради.

Шу билан бирга, тарифларнинг энг юқори даражаси ҳам пасайтирилди — бу аҳолининг мобиллигини оширишга қаратилган, дейилади хабарда.

Янги тарифлар қуйидаги йўналишларда қўлланади:

➖Тошкент — Самарқанд: 249 минг сўмдан;

➖Тошкент — Наманган: 249 минг сўмдан;

➖Тошкент — Фарғона: 249 минг сўмдан;

➖Тошкент — Қарши: 278 минг сўмдан;

➖Тошкент — Термиз: 424 минг сўмдан;

➖Тошкент — Урганч: 512 минг сўмдан;

➖Тошкент — Нукус: 512 минг сўмдан;

➖Бухоро — Урганч: 336 минг сўмдан.

Нарх бир йўналиш учун кўрсатилган бўлиб, қайтиш йўналишида ҳам худди шундай нарх белгиланган. Нарх чет эл валютасига боғлиқ ва ҳозирги вақтдаги тарифни акс эттиради.

Киритилди: 13:37 16.05.2025. Ўқилди: 577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!