Бугун 28 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбек хонадонларида 2010 йилдан буён кондиционерлар уч баравар кўпайди

Ўзбек хонадонларида 2010 йилдан буён кондиционерлар уч баравар кўпайди

Ўзбекистон Республикасида 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган кондиционерлар сони маълум қилинди.

Маълум бўлишича, кўрсаткичлар 2010 йилдан буён уч баравар ошган.

Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари дастлабки маълумотларига асосан, 2024 йилда Ўзбекистон Республикасида 100 та уй хўжалигига ўртача тўғри келадиган кондиционерлар сони 56 тани ташкил этди.

100 та уй хўжалигига тўғри келадиган кондиционерлар сони йиллар кесимида қуйидагича:

2000 йил – 11 та;

2005 йил – 14 та;

2010 йил – 19 та;

2015 йил – 32 та;

2020 йил – 40 та;

2024 йил – 56 та.

Киритилди: 02:16 20.03.2025. Ўқилди: 539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!