Эртага «Янги Ўзбекистон» боғида 2 000 нафар ёш муҳандис бир вақтда 2 000 та роботни йиғиб, ишга туширади. Талаба-ёшларимиз бу иши билан Гиннес рекордлар китобига кириши кутилмоқда.
Тадбирда пойтахтимиздаги ва республиканинг турли ҳудудлардан келган минглаб ёшлар иштирок этади. Улар орасида Президент мактаблари ўқувчилари, имконияти чекланган ёш муҳандисларимиз ҳам бор.
2023 йилда Ҳиндистонда 1 459 нафар ўқувчи бир вақтда мини‑робот ясаган. Ёшларимиз бу кўрсаткичдан юқорига чиқишни режалаштиряпти.