Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Россиянинг Ленинград вилояти маъмурияти ҳамкорлигида маҳаллий телеканалларда II жаҳон урушидаги Ғалабанинг 83 йиллигига бағишланган “Ўзбек қизи” бадиий фильми намойиш этилмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.
Мазкур фильм намойиши Россияда 22 июнь куни нишонланадиган Хотира ва мотам куни муносабати билан “ЛенТВ24”, “ВГТРК”, “Кириши”, “ТЕРА-студия” ва “Сясь-ТВ” телеканалларида эфирга узатилган.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, кинокампания томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинган. Уларнинг сўзларига кўра, фильм намойиши Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақидаги тарихий хотирани сақлаб қолиш, шунингдек, уруш йилларида юз минглаб эвакуация қилинганларни қабул қилган ўзбекистонликларнинг инсонпарварлик жасоратини оммалаштиришга хизмат қилади.