Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбек нони дунёдаги энг яхши 50 та нон қаторида

Ўзбек нони  дунёдаги энг яхши 50 та нон қаторида

Машҳур CNN Travel портали дунёдаги 50 та энг яхши нон рўйхатини эълон қилди. Мамлакатимиз миллий таоми ўзбек нони ҳам мазкур рўйхатдан ўрин олди.

Гуллар, нақшлар ва махсус штамплар билан безатилган ўзбек нонлари анъанавий тандирларда тайёрланади. Шунингдек, улар минтақага қараб турлича шакл ва мазага эга — Тошкентдан Самарқандгача ҳар бир ҳудуднинг нони ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Иссиқ нонлар тандирдан чиққач, бозор ва қаҳвахоналарга етказиш учун махсус чопарлар томонидан тарқатилади, дея таъкидлайди CNN Travel.

Киритилди: 10:20 20.10.2025. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!