Мана буни ишлаб чиқариш инқирози, деса бўлади. UzAuto Motors ишлаб чиқарганидан 1,5 баравар кам автомобил сотган. Компания атиги 25 мингта Tracker ва Оnix сотган, ваҳоланки у ушбу русумдаги 40 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарган эди.
Автосалонларнинг омборларида 9 мингга яқин автомобил бор. Яна бир неча мингтаси экспортга жўнатилган.
Заводнинг умумий ишлаб чиқариш ҳажми Damas ҳисобига ўсиб бормоқда, бироқ енгил автомобиллар сегментида 8,8 фоизга пасайиш кузатилмоқда.
2025 йилнинг биринчи ярмида 113 198 дона Cobalt, Tracker ва Оnix ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг шу даврида эса 124 242 дона Cobalt, Lacetti, Tracker ва Оnix ишлаб чиқарилган.