Рақобат қўмитаси томонидан "UzAuto Motors" АЖ дилерлик шартномалари таҳлил қилинганда, 8 та банд ва 45 та кичик банддан иборат шартномада қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди:
➖ 21 та кичик банд қайта ишлаб чиқилди ва қонун талабларига мувофиқлаштирилди;
➖ пулни қайтариш муддати 30 кундан 10 кунгача қисқартирилди;
➖ автомобил етказиб беришдаги кечикишлар билан боғлиқ банд форс-мажор бўлимига кўчирилди;
➖ такроран шартнома тузганда етказиб бериш муддатини 120 кунгача узайтириш ҳақидаги банд тўлиқ бекор қилинди;
➖ сотувчининг қонунда белгиланган мажбуриятлари шартномада аниқ кўрсатиб ўтилди.
Рақобат қўмитаси талабига кўра ўзгартиришлар киритилди.