АҚШ президенти Дональд Трампнинг 1 августга белгиланган хорижий давлатларга божлар жорий этиши арафасида Вашингтон Камбоджа ва Таиланд билан савдо битимлари тузди.
Бу ҳақда АҚШ савдо вазири Говард Латник маълум қилди.
"Мен шанба куни Камбоджа ва Таиландга қўнғироқ қилиб, уларни кун бўйи тингладим. Душанба куни нима бўлади? Улар сулҳ эълон қилишади. Ва биз бугун шундай қилдик. Биз Камбоджа ва Таиланд билан савдо битимларини туздик" - деди Латник икки Осиё давлати ўртасидаги сўнгги қуролли можаро ва Трампнинг воситачилик ҳаракатларига ишора қилиб.
Келишувлар тафсилотлари келтирилмаган.