Бу саволга ССВ Рақамли технологияларни жорий этиш ва мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари Наврўзбек Аллаберганов жавоб берди.
Унга кўра, ССВ фақат инсонлар учун мўлжалланган дори воситалари бўйича электрон рецепт тизимига жавобгар.
Ҳайвонлар учун дори воситалари эса Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ваколатига киради ва бу йўналишда алоҳида тартиб-қоидалар ишлаб чиқилиши зарур.