Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўткир юқумли ичак касалликлари юқишидан сақланинг!

Ўткир юқумли ичак касалликлари юқишидан сақланинг!

🟢 Ўткир диарея касаллиги тез юқувчи касаллик бўлиб, ҳолсизланиш, бош ва қорин оғриғи, кўнгил айниб қайт қилиш, ичнинг суюқ ва тез-тез кетиши билан кечади.

🟢Ўткир юқумли ичак касалликларининг келиб чиқишида шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, қайнатилмаган ариқ, ҳовуз ва қудуқ сувлари, ювилмаган сабзавот ва мевалар, шу билан бирга пашшалар алоҳида сабабчи ҳисобланади.

🟢Юқорида кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя қилмаслик натижасида касаллик соғлом одамларга юқади.

📌Касалликнинг олдини олишда қуйидаги қоидаларга риоя этилиши зарур:

✅ ҳар доим, айниқса овқатланишдан олдин қўлингизни совунлаб ювинг;

✅ мева ва сабзавотларни тоза ичимлик сувида (иложи бўлса қайнаган сувда) ювиб истеъмол қилинг;

✅ очиқ сув ҳавзаларидан сув ичманг, фақат қайнатилган сув ичинг, мумкин бўлмаган жойларда чўмилманг;

✅ озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва уларни ташиш ҳамда тарқатилишида сантария-гигиена қоидаларига риоя қилинг;

✅ нон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини полиетилен халтачалар ва усти берк идишларда сақланг;

✅ идиш товоқларни ювувчи воситалар билан уюшган жамоаларда қўшимча 0.2-0.5% хлорли аралашма билан биргаликда ювинг;

✅ пашшаларнинг кўпайиб кетишига йўл қўйманг;

✅ ҳудудлар, овқатланиш обектлари ҳамда умумий фойдаланиш жойларининг тозалиги ва санитария ҳолатини сақлаб туринг;

✅ тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилаётганингизда унинг сифати ва яроқлилигига эътибор қаратинг;

✅ ўзингиз ва болангизнинг тирноқларини ўз вақтида олиб, болангиз қўлларини доимо тоза тутишга ўргатинг;

✅ чиқинди ташлаш жойларни тез-тез дезинфекция воситалари билан зарарсизлантириб туринг;

❌ Кўнгил айниб, қоринда оғриқ пайдо бўлса, ич кетиши ва баъзи ҳолларда тана ҳарорати кўтарилса, зудлик билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилинг, шифокорлар маслаҳатисиз ҳар хил дори-дармонларни ўз билганингизча истеъмол қилманг.

Киритилди: 14:56 26.05.2025. Ўқилди: 619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!