Ўтган йили Британияда иссиқ ҳаво туфайли 4507 киши ҳалок бўлган эди.
Бу ҳақда Буюк Британия Миллий статистика бошқармасига таяниб, “Report” хабар бермоқда.
Шундай қилиб, Буюк Британияда 1988 йилдан 2022 йилгача ҳарорат билан боғлиқ ўлим ва касалхонага ётқизиш хавфи таҳлили эълон қилинди.
Таҳлилларга кўра, 32 йил ичида иссиқдан ҳалок бўлганлар сони икки бараварга ошган: “2022-йилнинг энг иссиқ кунларида, мамлакатда термометрлар 40 даражадан ошиб кетганида, 4507 киши иссиқдан вафот этган”.
Ҳисоботда қайд этилишича, ўлимнинг энг юқори хавфи Лондонда ва бу кўрсаткич рекорд даражада юқори.