Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўтган 8 ойда Ўзбекистонга кунига 10 минг донадан ошиқ телефон олиб кирилгани маълум қилинди

Ўтган 8 ойда Ўзбекистонга кунига 10 минг донадан ошиқ телефон олиб кирилгани маълум қилинди

Статистика агентлиги жорий йил январ-август ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган телефонлар сонини маълум қилди.

Унга кўра январ-август ойларида хориждан қиймати 236,2 млн долларга тенг бўлган қарийб 2,6 млн дона мобил телефон импорт қилинган. Бу кунига 10 минг донадан ошиқроққа тўғри келади.

Мобил телефонлар импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 318 579 донага ошган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг 8 ойида мобил телефонларни энг кўп қуйидаги давлатлардан импорт қилган:

Хитой – 2,1 млн дона

— Вьетнам – 405,5 минг дона

— Ҳиндистон – 70,3 минг дона

— Ҳонгконг – 27,1 минг дона

— БАА – 3,4 минг дона.

Киритилди: 10:20 27.09.2024. Ўқилди: 692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!