Исроил ҳукумати биринчи марта Қўшма Штатларнинг Саудия Арабистонига F-35 самолётларини сотиш бўйича келишувига расман муносабат билдирди.
Бош вазир Биньямин Нетаняхунинг расмий вакили Шош Бедросян таъкидлаганидек, "АҚШ ва Исроил ўртасида узоқ муддатли келишув мавжуд бўлиб, унга кўра, Исроил мудофаа масалаларида сифат жиҳатидан устунликни сақлаб қолади."
"Бу кеча ҳам, бугун ҳам ҳақиқат эди ва бош вазир келажакда ҳам шундай бўлишига ишончи комил," - дея қўшимча қилди Бедросян.