Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Устига реклама баннери қулаган "Спарк" автомобили юзасидан ҳолат ўрганилмоқда

Устига реклама баннери қулаган "Спарк" автомобили юзасидан ҳолат ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 12:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 2-даражали йўлда ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган О.И. "Спарк" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг ўнг томонида олиб борилаётган демонтаж ишлари сабаб реклама баннери йўл томонга қулаб автомобилга зарар етказган. Ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан қўшимча суриштирувлар олиб борилмоқда. Ҳолат ўрганилиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилиши таъминланади.

Киритилди: 11:00 09.06.2021. Ўқилди: 1923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!