Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Усмон Дембеле «Барселона» ярим ҳимоячисига хабар юборди

Усмон Дембеле «Барселона» ярим ҳимоячисига хабар юборди

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле ўзининг собиқ жамоадоши — «Барселона» футболчиси Гавига қўллаб-қувватлов сўзлари йўллади. Аввалроқ 21 ёшли яримҳимоячи оёғидан операция қилингани ва тўрт-беш ой майдондан ташқарида қолиши маълум бўлган эди.

«Куч-ғайрат тилайман, биродар! Яқин орада тузалиб, сени яна майдонда кўришни истайман! Қаттиқ қучаман ва соғинаман!» — деб ёзди Дембеле ижтимоий тармоқда.

Гави август ойи бошида жароҳат олган. Жорий мавсумда у Ла Лиганинг икки ўйинида иштирок этиб, бир ассист қайд этди. 22 сентябрь куни эса Дембеле «Олтин тўп»ни қўлга киритиб, 2024/2025 мавсуми натижаларига кўра дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Киритилди: 09:17 25.09.2025. Ўқилди: 810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!