Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўсмирларининг учдан бир қисми чатботларни дўстларидан афзал кўради

Ўсмирларининг учдан бир қисми чатботларни дўстларидан афзал кўради

Америкалик ўсмирларнинг 72 фоизи реал дўстларидан кўра чатботлар билан мулоқот қилишни афзал кўриши маълум бўлди. Улар шахсий ва ҳиссий суҳбатларни чатботлар билан қуришмоқда.

Тадқиқотга кўра, сунъий интеллект билан суҳбатлар 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган америкалик ўсмирлар учун қулай - 52% ўсмирлар улардан мунтазам фойдаланади. Таҳлил 1060 иштирокчи ўртасида ўтказилди.

Ўсмирларнинг 46 фоизи чатботларни дастур ёки восита сифатида қабул қилади. Шунингдек,
33% - улардан ижтимоий мулоқот ва муносабатлар;
30% - ўйин-кулги;
28% - технологияга қизиқиш;
18% - маслаҳат олиш;
17% - гап сотиш мақсадида чатботларга мурожаат қилади.

Респондентларнинг учдан бир қисми сунъий интеллект билан суҳбат дўстларга қараганда кўпроқ қониқтиришини тан олди.

Киритилди: 06:13 23.07.2025. Ўқилди: 897 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!