Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўсмирларда овоз дағаллашиши жиддий касаллик аломатими?

Ўсмирларда овоз дағаллашиши жиддий касаллик аломатими?

❓Балоғат пайти ҳеч қандай шамоллаш ёки томоқ оғриғи бўлмаса-да кўпчилик ўғил-қизларда овоз дағаллашиши кузатилади. Хўш, бундай ўзгаришнинг сабаби нима?

🔴 Ушбу саволга Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова жавоб берди.

🧪 — Ўсмирлик – инсоннинг жисмоний ва ижтимоий ривожланишида муҳим палла ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Бу даврда организмда турли гормонал ўзгаришлар содир бўлади.

‼️Гормонлар ўғил-қизларнинг нормал ўсиши ва тананинг ривожланишида муҳим ўрин тутиб, бу – эндокрин тизимнинг меъёрда ишлашини талаб этади.

🩺 Бироқ ўсмирликда гормонларнинг секретор мароми бузилиб, улар кўпайиши мумкин. Ушбу ҳолат баъзида овоз дағаллашишига сабаб бўлади. Аммо бу вақтинчалик ҳолат.

🔬 Борди-ю овоз йўғонлашиши қалқонсимон без касалликлари овоз пайчаларининг зарарланиши билан боғлиқ бўлса, тиббий текширувдан ўтиш талаб этилади.

👩‍⚕️ Бунинг учун эндокринолог-шифокор масалаҳати зарур. Ушбу мутахассис қалқонсимон безнинг УТТ текшируви билан бирга, гормонлар таҳлили (ТТГ эркин Т4)дан сўнг беморга керакли даво муолажаларини тайинлайди.

Киритилди: 13:30 24.05.2023. Ўқилди: 1628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!