Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ҳусановсиз "Манчестер Сити" Чемпионшипга тушиб кетган "Саутгемптон"ни енга олмади

Ҳусановсиз "Манчестер Сити" Чемпионшипга тушиб кетган "Саутгемптон"ни енга олмади

"Манчестер Сити" Англия чемпионатининг 36-турида "Саутгемптон" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

"Шаҳарликлар" очколарини 65 тага етказиб, АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни сақлаб турибди. Жамоанинг иккинчи ўриндаги "Арсенал"дан ортда қолиши икки очкони ташкил этмоқда, аммо лондонликларда яна битта захира ўйини бор.

"Саутгемптон" очколарини 12 тага етказиб, чемпионатда сўнгги ўринда бормоқда.

АПЛнинг сўнгги туридан олдин "Ман Сити" "Борнмут"га қарши баҳс олиб борса, "Саутгемптон" "Эвертон" билан куч синашади.

Киритилди: 23:30 10.05.2025. Ўқилди: 5996 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!