Ўшда газ тақчиллиги кузатилмоқда. Сабаб – Ўзбекистондан етказиб бериш камайган
“Биз хусусий сектордаги уйлар учун чекловлар жорий қилмоқдамиз, чунки газ билан иситиладиган кўп қаватли уйлар аҳолисини таъминлашимиз керак. Газ таъминоти Ўзбекистон томонига боғлиқ”, дейди Қирғизистон бош вазири ўринбосари.
Бошқа томонда Тожикистон Энергетика вазирлиги ўтган йили Ўзбекистондан газ сотиб олишни 30 млн куб метрга кўпайтириб, 220 млн куб метрга етказганини маълум қилди.