Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ушбу иш ҳафтасида кучли иссиқ кутилмайди

Ушбу иш ҳафтасида кучли иссиқ кутилмайди

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойи учун нисбатан қулай об-ҳаво шароити сақланиб туради. Қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилади. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари асосан 31-34° атрофида бўлади, бу август ойининг биринчи ярми учун бўлган меъёрий қийматлардан бироз пастдир. Фақат ҳафтанинг энг охирига келиб, ҳарорат 35-38° гача кўтарилиши кутиляпти.

Республиканинг жанубида ва чўл зоналарида айрим кунларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача чанг-тўзонлар билан кучайиши кутилади.

8 августда Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.

Киритилди: 14:35 08.08.2022. Ўқилди: 2302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!