Бугун 16 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

«Ўша йиллари «Олтин тўп» Мессига автоматик тарзда бериларди»

«Ўша йиллари «Олтин тўп» Мессига автоматик тарзда бериларди»

Нидерландия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер 2010 йилги «Олтин тўп» мукофоти натижалари ҳақида яна бир бор фикр билдирди.

Ўша йили нуфузли индивидуал соврин Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига насиб этган эди. Бироқ кўплаб футбол мутахассислари 2010 йилда ушбу мукофотга айнан Снейдер муносиб бўлганини таъкидлаб келади.

Нидерландиялик собиқ футболчи бу борадаги баҳс-мунозараларга муносабат билдириб, ўтмишдаги натижадан хафа эмаслигини маълум қилди.

«Мутахассислар 2010 йилда Месси мени «Олтин тўп»дан маҳрум қилгани ҳақида нима дейишидан қатъи назар, бу мен учун аҳамиятсиз.

Менда заррача ҳам афсус ёки хафагарчилик йўқ. Ўша йиллари «Олтин тўп» Лионелга гўё автоматик тарзда топшириларди», — дея Снейдернинг сўзларини келтиради «РБ Спорт».

Эслатиб ўтамиз, Уэсли Снейдер 2010 йилда Миланнинг «Интер» клуби сафида тарихий требл қайд этган. Жамоа Италия чемпионати, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Шунингдек, нидерландиялик ярим ҳимоячи ўша йили миллий терма жамоаси билан Жанубий Африкада ўтказилган жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борган.

Шунга қарамай, 2010 йилги «Олтин тўп» мукофоти Лионель Мессига топширилган эди.

Киритилди: 13:52 15.10.2026. Ўқилди: 885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!