Бугун 16 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Марин Ле Пен Украинага молиявий ёрдамни тўхтатишга ваъда берди

Марин Ле Пен Украинага молиявий ёрдамни тўхтатишга ваъда берди

Франция президентлигига номзод Марин Ле Пен сайловларда ғалаба қозонган тақдирда, олти ой ичида Украинага молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Франция бундай харажатларни энди кўтара олмайди.

Ле Пен, шунингдек, Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши эканини билдириб, Россияга қарши санкциялар самарадорлигига шубҳа билан қарашини айтди.

Financial Times нашрига берган интервьюсида Ле Пен Париж Украина президенти Владимир Зеленскийга молиявий ёрдамни давом эттириш имконияти йўқлигини очиқ билдириши кераклигини таъкидлади.

Шу билан бирга, у Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттириш имкониятини истисно қилмади. Хусусан, қурол-яроғ етказиб бериш ва украиналик ҳарбийларни тайёрлаш орқали қўллаб-қувватлаш сақлаб қолиниши мумкинлигини билдирди.

Киритилди: 21:53 15.10.2026. Ўқилди: 567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!