Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Уругвайда парвоз вақтида икки самолёт тўқнашиб кетди

Уругвайда парвоз вақтида икки самолёт тўқнашиб кетди

Уругвайда машғулот парвози вақтида икки самолётнинг тўқнашиб кетиши оқибатида учувчилардан бири ҳалок бўлди.

Subrayado нашри хабар беришича, бу ҳақда Уругвай Ҳарбий-ҳаво кучлари баёнотида маълум қилинган.

Нашр маълумотларига кўра, ҳодиса мамлакат жанубидаги Канелонес департаментида, Гуасувира курорт шаҳри яқинида содир бўлган. Ҳавода муайян машқ элементини бажараётган икки кичик самолёт тўқнашиб кетган.

Уругвай Ҳарбий-ҳаво кучлари маълум қилишича, тўқнашувдан сўнг самолётлардан бири фавқулодда қўнишни амалга оширган. Иккинчи самолёт эса ўрмонзор ҳудудида қулаган. Ҳодиса оқибатида унинг кабинасида бўлган учувчи ҳалок бўлган. Бошқа самолёт учувчиси жароҳат олмаган.

Subrayado нашрининг қайд этишича, ҳалок бўлган учувчи 58 ёшда бўлган ва Ҳарбий-ҳаво кучларининг нафақадаги офицери ҳисобланган.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!