Юзлаб ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун ва кул Канада ва АҚШнинг шимолий штатларининг кенг ҳудудларига тарқалиб, бу ҳудудларда ҳаво сифати носоғлом даражага етиб боришига сабаб бўлди.
Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, огоҳлантиришлар бутун Канада ва АҚШнинг 10 штатларида эълон қилинган.
Метеорологларнинг фикрича, агар ҳозирги об-ҳаво тенденциялари давом этса, яқин келажакда вазият яхшиланиши кутилмайди.
Канада идоралараро ўрмон ёнғинлари маркази маълумотларига кўра, мамлакатда 730 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари ёнмоқда, улардан камида 210 таси назоратдан ташқарида. Сўнгги ойларда ўрмон ёнғинлари тутуни бир неча бор АҚШ ҳудудига етиб борди ва 66 минг квадрат километр майдонни ҳам йўқ қилди.