Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш учун учта тендер эълон қилинди

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш учун учта тендер эълон қилинди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кенгайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳаси доирасида учта тендер эълон қилди. Барча тартиблар инглиз тилида ташкил этилган, таклифлар 2025-йил 26-сентябр Тошкент вақти билан соат 15:00 гача қабул қилинади.

Биринчи тендер ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари ва тупроқ ишлари учун оғир техника ҳамда тракторлар етказиб беришга қаратилган. Гап ўрмон плантацияларини кенгайтириш, уларни парвариш қилиш ва чўлланишга мойил ҳудудларда мелоратив тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган замонавий ихтисослаштирилган техника ҳақида бормоқда. Харид машиналар паркини янгилашга қаратилган бўлиб, бу иш самарадорлигини оширади ва ўрмон хўжалигининг барқарор усулларини жорий этишни тезлаштиради.

Иккинчи тендер учта лотга бўлиниб, қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришга тегишли. Рўйхатга экинларни парвариш қилиш, биомассани қайта ишлаш ва ундан кейингий фойдаланиш учун зарур бўлган ускуналар, шунингдек, дала ишлари учун ускуналар киради. Шундай қилиб, сотиб олиш ўрмон хўжалиги корхоналарини комплекс жиҳозлар билан таъминлаш, инновацион бошқарув усулларини қўллаш учун шароит яратиш ва реставрацияга жалб қилинган ерларнинг унумдорлигини ошириш имконини беради.

Ўрмон хўжалиги учун йўлтанламас хизмат автомашиналарини сотиб олиш учун учинчи тендер эълон қилинди. Ушбу автомашиналар олис ҳудудлардаги ўрмончилар ва мутахассисларнинг тезкор ишларида фойдаланилади, бу айниқса мониторинг, патруллик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказишда муҳим аҳамиятга эга. Ишончли транспорт ходимларнинг ҳаракатчанлигини ва шароит қийин бўлган жойларда иш самарадорлигини оширади.

Ҳар учала тендер ўрмон хўжалигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш комплекс дастурининг бир қисми бўлиб, ўрмон экосистемаларини тиклаш ва чўлланишга қарши курашиш бўйича вазифаларни амалга оширишга бевосита хизмат қилади. Экология вазирлиги мамлакатимиз ва хорижий ишлаб чиқарувчилар ҳамда етказиб берувчиларни танловларда иштирок этишга таклиф қилади, батафсил маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтида кўрсатиган ҳаволаларда келтирилган.

Киритилди: 20:29 23.08.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!