Бош прокуратура штаби томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирида Ургут туманида "У. С. К." МЧЖга қарашли савдо мажмуасида ҳисоблагич кўрсатгичларини қасддан камайтириш мақсадида унга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобига кўра, 4 миллиард 700 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.