Яккасарой туманида профилактика инспектори ўзига бириктирилган ҳудудда ижарада яшовчи аёлдан фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиш эвазига ҳар ойда 400 доллар пора беришни талаб қилган.
У ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда талаб қилган 400 долларни олган вақтида ушланган.
“Маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига баъзи вақтларда келиб қизлар билан жинсий алоқа қиларди. Баъзан пул кераклигини айтиб, 200 минг сўмдан 400 долларгача олиб турарди”, деган судда аризачи аёл.
Суд ходимни пора олишда айбли деб топди. Унга 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.