Эронда бўлиб турган ураннинг Россияга эҳтимолий топширилиши масаласи давом этаётган музокаралар доирасида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс маълум қилди.
Америкалик сиёсатчи муҳокамалар тафсилотларини ошкор этмади ва бу борада олдиндан бирор-бир мажбурият олишдан бош тортди.
«Бу каби масалалар музокаралар давомида муҳокама қилинади... Ким билади дейсиз? Мен музокаралар жараёнида олдиндан бирон бир ваъда ёки мажбурият бермоқчи эмасман», — деди Вэнс Оқ уйда ўтказилган брифинг чоғида.