Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шоҳимардон Ҳамроев 105 ёшида вафот этди

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шоҳимардон Ҳамроев 105 ёшида вафот этди

Бойсун туманидаги Темирдарвоза маҳалласида яшаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, меҳнат фахрийси ва устоз-педагог Шоҳимардон ота Ҳамроев 105 ёшида вафот этди.

Шоҳимардон ота уруш йилларида Воронеж, Латвия, Литва ва Эстония ҳудудларидаги жангларда иштирок этган. У фронтдаги оғир синовларни матонат билан енгиб, Ватан олдидаги бурчини сидқидилдан адо этган авлод вакили эди.

Урушдан кейин эса бутун умрини таълим соҳасига бағишлади. Педагогика йўналишида таҳсил олиб, қарийб 40 йил давомида Бойсунда рус тили фани ўқитувчиси бўлиб ишлади. Кўплаб ёшларга таълим ва тарбия берди.

Унинг меҳнати муносиб қадрланиб, “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Шоҳимардон ота Ҳамроев Сурхондарё вилоятида ҳаёт бўлган сўнгги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси эди.

Киритилди: Бугун 15:48. Ўқилди: 561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!