Бу ҳақда The Financial Times нашри "Кремлдаги муҳокамаларга яқин" деб таърифланган манбаларига таяниб.
Уларнинг сўзларига кўра, Кремлнинг мақсадлари ҳозирги фронт чизиғидан анча ташқарига чиқади ва Москвада Украинанинг қаршилиги уруш босими остида босқичма-босқич заифлашиши мумкин деган ишонч сақланиб қолмоқда. Гарчи Россия раҳбарияти оммавий равишда Донбассни эгаллашга эътибор қаратаётган бўлса-да, нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, ёпиқ муҳокамалар анча кенг географик уфқларни — ҳатто Марказий ва Жанубий Украинани ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Хусусан, гап стратегик аҳамиятга эга бўлган, жумладан, Қора денгизга чиқиш йўли ва асосий логистика тугунлари ҳисобланган ҳудудларга нисбатан эҳтимолий даъволар ҳақида кетмоқда.
FT'нинг урушни тугатиш бўйича саҳна ортидаги музокараларда қатнашган икки кишига таяниб ёзишича, Путиннинг асл мақсадлари, катта эҳтимол билан, камида бутун Днепр бўйлаб Украина устидан ҳукмронликни мустаҳкамлашдан иборат бўлиб, бу Киев ва Қора денгиздаги асосий порт бўлган Одессани эгаллашни ҳам ўз ичига олади.
Россия кучларининг олдинга силжиш суръатлари секин эканига қарамай, Кремл Украина армиясини ҳолдан тойдириш ва эҳтимолий ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги ҳар қандай келишув шартларини босқичма-босқич қаттиқлаштиришга умид қилмоқда. Агар Россия бутун Донбассни эгаллашга муваффақ бўлса ҳам, Путин янги ҳудудий талабларни илгари суради.
Ушбу маълумотларнинг ҳозирча бирор-бир тасдиғи мавжуд эмас. Кремл сўнгги пайтларда оммавий равишда, агар Украина қўшинлари Донецк вилоятидан олиб чиқилса, ўт очишни тўхтатишга тайёр эканини мунтазам равишда билдириб келмоқда, дейилади нашр мақоласида