Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига кирди. Журналист Серхио Гонсалеснинг маълумотларига кўра, Каталония клуби норвегиялик футболчининг трансфери борасида шошилмаяпти.

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»ни тарк этган тақдирда ҳам, ҳозирча бу трансферни амалга оширишнинг имкони йўқ. «Кўк-анорранглилар» президенти Жоан Лапорта ҳар қандай ҳужумчи учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ тўламоқчи эмас. «Барселона» трансфер суммасини бўлиб-бўлиб тўлаш вариантини афзал кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Холанд 2022 йилда Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Манчестер Сити»га 60 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2034 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ҳужумчи жорий мавсумда «Манчестер Сити» сафида барча турнирларда 51 та учрашувда майдонга тушиб, 37 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:58 19.05.2026. Ўқилди: 235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!