Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида бугун, 27 ноябрь кунидан 6202/6201 ва 6204/6203-сонли «Ургут – Самарқанд – Ургут» шаҳарлараро поездининг хар кунлик қатнови йўлга қўйилди.
Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
Ургут 06:30, Жартепа 06:45 – 06:47, Самарқанд 07:34.
Самарқанд 08:47, Жартепа 09:34 – 09:36, Ургут 09:51.
Ургут 16:59, Жартепа 17:14 – 17:16, Самарқанд 18:03.
Самарқанд 19:27, Жартепа 20:14 – 20:16, Ургут 20:31