Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
❓Савол:
— Урганч шаҳридаги карантин ҳудудида тушунарсиз сабабларга кўра соғлом одамлар ҳам карантинга олинган. Карантин ҳудудида яшаш шароити ўта ёмон. Ҳар сафар шифокорлар навбатчилиги алмашганда улар ўзларининг янгича тартиб-қоидаларини ўрнатишади.
Овқатлари яхши эмас. Ювиниш учун шароит йўқ, 5 ҳафтада бир марта чўмилиш имкони бўлди. Кимдир нимадир талаб қилса, жазоланиши билан таҳдид қилишади.
Уларга ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрсатилмаслиги аниқ бўлди. Карантиндагиларни шунчаки ушлаб туришибди. Штабда ҳеч қандай маълумот берилмаяпти. Ҳеч қандай дори воситаси йўқ ва ҳеч қандай даволаш ишлари олиб борилмаяпти.
❗️Жавоб:
— Тошкент Тиббиёт академиясининг Урганч филиалига жори йилнинг 5 апрель куни Шовот тумани ҳарбий қисмидан бемор билан мулоқотда бўлган 52 киши кузатиш учун кўчирилди.
Улар бемор эмас ва улар учун махсус даволаш муолажалари шарт эмас.
Барча қаватларда ювиниш хоналари мавжуд. 3 маҳал овқат берилади. Меню витамин ва минераларга бой таомлар асосида тузилади. Озиқалар сифати санитария-эпидемиолик хизмати томонидан назорат қилинади.