Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Урганчдаги боғчада тарбиячи ва унинг ёрдамчиси болаларни тепиб, қулоғидан тортиб, бошига урди

A A A
Урганчдаги боғчада тарбиячи ва унинг ёрдамчиси болаларни тепиб, қулоғидан тортиб, бошига урди

Ижтимоий тармоқларда болалар боғчасида 2 нафар аёл кичик ёшдаги болаларга педагогикага зид, йўл қўйиб бўлмайдиган қўпол муносабатда бўлиши тасвирланган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди❕

⛔️ Аниқланишича, мазкур ҳолат Урганч тумани Чондирқиёт қишлоғи Тадқиқотчилар маҳалласида жойлашган 23-сонли МТМда бўлиб, бунда тарбиячи Р.Г. ва ёрдамчи тарбиячи М.А. тарбияланувчилар Р.С., М.С., У.З., С.Т ларга нисбатан туртиш, тепиш, қулоғидан тортиш, бошига уриш каби номақбул хатти-ҳаракатлар содир қилган.

Ҳозирда ушбу факт бўйича Урганч тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:12 15.12.2023. Ўқилди: 1592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!