Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Урганчда Марказий банк биносида ёнғин юз берди

Урганчда Марказий банк биносида ёнғин юз берди

Бугун, 22 май куни соат 17:16 да Урганч шаҳрининг “Тинчлик” кўчасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий биносида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, ёнғин бинога тегишли том қисмида, тахминан 80 квадрат метр майдонда содир бўлган.

Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари соат 17:20 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 17:38 да қуршаб олишга муваффақ бўлган. Ушбу ҳодиса тўлиқ соат 18:18 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, зарар кўлами ва сабаблари ҳозирда ўрганилмоқда.

Киритилди: 18:34 22.05.2025. Ўқилди: 700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!