АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати ТикТокер Хаби Леймни Лас-Вегас аэропортида виза режимини бузгани учун ҳибсга олди.
Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) ҳукумат ҳужжатларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, ТикТокер Лас-Вегасдаги Гарри Рид халқаро аэропортида визаси муддати ўтгани сабабли қўлга олинган. Қисқа ҳибсдан сўнг унга ихтиёрий равишда АҚШни тарк этишга рухсат берилди.
ТикТок ижтимоий тармоғи маълумотларига кўра, италиялик блогер Лейм иловадаги обуначилар сони бўйича биринчи ўринни эгаллаб, 162 миллиондан ортиқ обуначига эга.