Кредит шартномасига асосан қарздорлик ўз муддатида тўланмаса шартнома муддатидан олдин бекор қилиниб, ундирув гаров мулкига қаратилиши мумкин.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақаларига асосан қарздор Ш.О.дан давлат фойдасига 10,3 млн. сўм давлат божи ҳамда банк фойдасига 243,5 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулки ҳисобланган.
“MALIBU 2” русумли автомашинасига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Хонқа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари ва қидирув натижасида
Гаров мулки бўлган “MALIBU 2” русумли автомашинаси топилиб, қарздор иштирокида жарима майдончасига қўйилди.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.