Урганч шаҳрида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш, ҳаракат таркибини янгилаш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида «Бунёд йўловчи ташиш» МЧЖ томонидан ХХРда ишлаб чиқарилган замонавий 30 дона «Зонг тонг» русумли автобуслар келтирилди.
Корхона томонидан «Ўзмиллийбанк» АЖнинг имтиёзли кредитлари асосида жами 80 дона «Зонг тонг» русумли автобусларни харид қилиш юзасидан шартнома тузилган.
Ҳозирда лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 50 дона автобус харид қилинди. Тез орада қолган 20 дона автобус Урганч шаҳрига етиб келади.