Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўқишга киритишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Ўқишга киритишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани “Зиёлилар” МФЙ ҳоким ёрдамчиси И.Р. пора беришда гумонланяпти.

У Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган.

Хабарда айтилишича, И.Р.фуқаро Д.Р.ни Тошкент гуманитар фанлар университетига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, 1 400 АҚШ доллари талаб қилган ва ушбу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:06 18.06.2026. Ўқилди: 1084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!