АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолтц ва унинг ўринбосари Алекс Вонг ўз лавозимларини тарк этишлари мумкин.
Бу ҳақда CBS News маълум қилди.
"Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолтц ва унинг ўринбосари Алекс Вонг ўз лавозимларини тарк этишади, бу ҳақда менга хабар берган кўплаб манбалар хабар беришди", деб ёзди манба ижтимоий тармоқда.
Ўз навбатида Politico нашри АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф бу лавозимда Уолтцни алмаштириши мумкинлигини даъво қилмоқда.