Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп Мерцга Зеленский Украинанинг энг бой ва стратегик жиҳатдан муҳим ҳудудларидан воз кечиши керак деди(ми?)

Трамп Мерцга Зеленский Украинанинг энг бой ва стратегик жиҳатдан муҳим ҳудудларидан воз кечиши керак деди(ми?)

АҚШ президенти Дональд Трамп Германия канцлери Фридрих Мерц билан учрашуви чоғида Владимир Зеленскийга можаро давом этаётгани сабабли Украинанинг айрим ҳудудларидан воз кечиши кераклиги ҳақида сигнал берди, деди социология профессори, Римдаги Луис университети қошидаги Халқаро хавфсизлик тадқиқот маркази раҳбари Алессандро Орсини ижтимоий тармоқда.

"Трамп Зеленский музокараларни ёмонроқ позициядан олиб бориши керак, деб қарор қилди. Бу Трамп Зеленский Украинанинг энг бой ва стратегик жиҳатдан муҳим ҳудудларини йўқотиб қўйганидан кейин улардан воз кечиши керак, деган қарорга келганини англатади. Трамп Мерцга айтган ибораси айнан шу маънога эга", деб ёзди у.

Бир кун аввал Мерц Вашингтонга келди ва у ерда Трамп билан учрашди. Қўшма матбуот анжумани чоғида Америка етакчиси Украинадаги можаро "икки бола ўртасидаги муштлашув"га ўхшаб кетишини айтди.

Киритилди: 14:54 06.06.2025. Ўқилди: 1024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!