Қарорга мувофиқ, Университетда Трансформация маркази ташкил этилади ва у қуйидаги масалалар юзасидан масъул этиб белгиланди:
Университетнинг таълим дастурларини халқаро таълим стандартларига мувофиқлаштириш;
Университетни дунёнинг энг нуфузли олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва ижросини ташкил этиш;
Университет таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш ҳамда Университет дипломларининг хорижда тан олинишига эришиш;
Регистратор офиси фаолиятини йўлга қўйиш;
Университетнинг таълим, тадқиқот ва ахборот-кутубхона фаолиятларини ҳамда бошқарув жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.
2025 йил 1 июнгача Университетда талабаларнинг битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини кўчирмачиликка қарши текшириш (антиплагиат) механизми жорий этилади.