Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Умра ва ҳажга борувчилар менингитга қарши эмланиши зарурлиги бекор қилинмаган — Санэпидқўмита

Умра ва ҳажга борувчилар менингитга қарши эмланиши зарурлиги бекор қилинмаган — Санэпидқўмита

Ижтимоий тармоқларда умра ва ҳажга борувчиларга менингитга қарши эмланиш талаби бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Санэпидқўмита матбуот хизмати буни рад этди.

Саудия Арабистони қироллиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йилнинг декабрь ойида 2025 йилдан бошлаб умра ва ҳаж амалларини бажариш учун келадиган барча зиёратчиларнинг менингит инфекциясига қарши эмланганлик тўғрисидаги ҳужжати бўлиши шартлигини талаб қилувчи меъёрий ҳужжат чиқарганди.

Санэпидқўмита “ҳаж ва умра зиёратларига боришда менингитга қарши вакцина олиш керак дейилган қарор бекор қилинди, энди вакцина олмасдан умрага борсангиз бўлади”, деган мазмундаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, Саудия Арабистони умра ва ҳаж зиёратларига борувчиларда менингит касаллигига қарши эмланганлик ҳақида ҳужжат бўлиши зарурлигини расман бекор қилмаганини маълум қилди.

“Мамлакатимизга юқумли касалликларнинг четдан кириб келишини олдини олиш ва эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида зиёратчиларни менингитга қарши эмлаш тавсия этилади”, дейилади қўмита хабарида.

Виза туридан қатъи назар, Саудия Арабистони ҳудудига келаётганлар тўрт компонентли Neisseria вакцинаси, полисахарид ёки конюгирланган вакцина билан эмланишлари шарт. Улар тўрт компонентли вакцина учун келишларидан камида ўн (10) кун олдин, полисахарид вакцина учун уч (3) йилдан кўп бўлмаган муддатда ёки конюгирланган вакцина учун беш (5) йилдан кўп бўлмаган муддатда берилган эмлаш сертификатига эга бўлиши лозим.

Киритилди: 10:43 12.02.2025. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!