"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Унинг сўзларига кўра, Украина жамоасининг биринчи навбатдаги вазифаси америкалик расмийларнинг Москвадаги музокаралари ҳақида маълумотларни ва Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича АҚШ режаси доирасидаги барча долзарб таклифларни олиш бўлган.
"Бугун Украина президентига Қўшма Штатлар расмийлари билан бўлган мулоқотнинг барча жиҳатлари ҳамда ҳужжатлар ҳақида тўлиқ маълумот берамиз. Жуда жадал ишлаяпмиз", — дея қўшимча қилди Умеров.