Бугун 2 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Умеров: "АҚШ билан айрим масалалар қўшимча ишлашни талаб қилса-да, биз сезиларли ютуқларга эришдик"

Умеров: "АҚШ билан айрим масалалар қўшимча ишлашни талаб қилса-да, биз сезиларли ютуқларга эришдик"

Флоридада Украина ва Америка делегациялари ўртасидаги музокаралар чоғида сезиларли ютуқларга эришилди.

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров учрашув якунлари бўйича ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.

"Украина делегациясининг Флоридадаги иши якуни бўйича мен Украина президенти билан телефон орқали мулоқот қилдим.

Қўшма Штатларда икки жуда самарали кун давомида биз кўп соатлик учрашувлар ва музокаралар ўтказдик. Айрим масалалар қўшимча ишлашни талаб қилса-да, биз сезиларли ютуқларга эришдик.

Биз Америка томонига конструктив ва ҳамкорона ёндашув учун миннатдормиз. Бу жараён давом этар экан, биз доимий ва яқин алоқада бўлишга келишиб олдик”, — дейилади хабарда.

Унинг сўзларига кўра, Украина томони тўлиқ ҳисобот тайёрламоқда ва уни тез орада Украина музокарачилар гуруҳи кетаётган Европадаги учрашувлар чоғида давлат раҳбарига шахсан тақдим этади.

“Биз Украина учун тинчлик ўрнатиш учун ҳаракат қилишда давом этамиз”, — дея хулоса қилди Умеров.

Киритилди: Бугун 06:19. Ўқилди: 221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!