Бугун 26 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Ўлимга яқин тажриба." 227 йўловчиси бўлган Ҳиндистоннинг Airbus самолёти фалокатнинг олдини олди

"Ўлимга яқин тажриба." 227 йўловчиси бўлган Ҳиндистоннинг Airbus самолёти фалокатнинг олдини олди

Деҳлидан Ҳиндистоннинг Сринагар шаҳрига учаётган IndiGo Аirbus А321 йўловчи самолёти тахминан 11 километр баландликда кучли бўронга дуч келди. Самолёт бортида 227 киши бўлган.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, йўловчилар бу воқеаларни “ўлимга яқин тажриба” сифатида баҳолаган. Одамлар қичқиришди, ибодат қилишди ва учувчилар фавқулодда ҳолат эълон қилишга мажбур бўлишди.

Зарар кўрганига қарамай, экипаж самолётни Сринагарга хавфсиз қўндиришга муваффақ бўлди - якунда йўловчилардан ҳеч бири жабрланмади. Дўл метеорологик жиҳозлар жойлашган самолётнинг бурнини деярли бутунлай вайрон қилди. Зарар шунчалик катта бўлганки, самолёт ишдан чиққан.

IndiGo авиакомпанияси воқеани тасдиқлади. Ҳиндистон фуқаро авиацияси бошқармаси об-ҳаво шароити ўз вақтида ҳисобга олинганми ва барча хавфсизлик протоколларига риоя қилинганми ёки йўқлигини аниқлаш учун текширув бошлади.

Киритилди: 13:56 23.05.2025. Ўқилди: 737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!