Бу ҳақда Эрон Президенти Масуд Пезешкиён фикр билдирди.
"Уларнинг технологияси уларни аслида дунёнинг ҳақиқий террорчиларига айлантиради. Исроил ва Қўшма Штатларга қаранг. Улар Сурияда, Ливанда, Ғазода, Ироқда, Қатарда ёки ҳатто Эронда нималар қилишмоқда. Улар хоҳлаган одамни ўлдиришади ва кейин бу одамларни террорист деб даъво қилишади. Бу жуда ғалати дунё.
Улар бир киши учун бутун бир оилаларни ўлдиришмоқда кейин уларни террористлар деб аташади. Ўзларини биз террорчиларни ўлдирдик деб оқлашади. Аслида ўзлари ҳақиқий террорчилар. Улар давлат террорчилари."